#online

Аҳоли мурожаатларига ечим изланди

Бугун Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган туманидаги халқ қабулхонаси мудири Отабек Ходжиметов билан биргаликда 1 -сектор ҳудуди бўлган 17 мактаб биносида  навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой, тадбиркорлик, моддий ёрдам, ер муносабатлари, кредит, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди.

Қабулда иштирок этган тегишли ташкилот ва муассасалар вакилларига мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан топшириқ берилди.