"Меҳр ва эътибор инсон танламайди"
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-195-сонли қарорига асосан вилоят ҳокимлигининг кўрсатмасига асосан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, Наманган туман ҳокимлиги, туман “Нуронийлар” жамғармаси билан ҳамкорликда Наманган туманида "Меҳр ва эътибор инсон танламайди" шиори остида саховат тадбирлари ўтказилди.
Муқаддас Қурбон Ҳайити муносабати билан Наманган туманида 30 нафар оилаларга байрамни нишонлаш учун зарур бўлган ногиронлик ашёлари, озиқ-овқатлар билан таъминланиши юртимизда азалдан амал қилиб келаётган Миллий қадриятларимиз асосида ҳаётда маълум сабаб билан оиласида молиявий муаммоларга юз тутган оилаларга қувонч бахш этганлигини кўриш мумкин. Фуқаролар берилган эътибордан мамнунликларини яширишмади.
Жумладан, Наманган тумани “Шўрқўрғон” маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган Хўжаева Муҳаббатга тиббиёт ходимлари паралиж касаллиги бўйича 1-гурух ногиронлигини беришган, Россия пойтахти Москва шаҳрида жаррохлик амалиёти ўтказилганлигига қарамай юриш-ҳаракатланиш тизимида муаммолари мавжудлиги сабабли ногиронлик аравачаси берилди. Бугунги кунда Муҳаббат укаси Эркинжон қарамоғида яшаб келмоқда.
Тадбирни Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик комиссияси томонидан ғолиб деб топилган “Махалла” хайрия жамоат фонди Наманган туман бўлинмасининг "Меҳр ва эътибор инсон танламайди" мавзусидаги танлов маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.
“Ҳайит байрами арафасида менга зарур бўлган ногиронлик аравачасини, озиқ-овқатларни топширишди. Ёшлигимдан паралиж касаллиги билан оғрийман, ҳатто Россия пойтахти Москва шаҳрида жаррохлик амалиётини ўтаганман, лекин ҳанузгача ҳаракатланишда қийналаман. Кўчага чиқишга, қариндошлар, қўшнилар билан дийдорлашишда маълум муаммолар бор эди, мана энди берилган эътибордан фойдаланиб муаммоларим ҳал қилиб берилди. Эътибор берилганидан мамнунман”,-деди Хўжаева Муҳаббат.




