ЭЪЛОН — БАРЧА ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
Наманган вилояти Наманган тумани ҳокимлигининг ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш бўйича танлов комиссия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисидаги ПҚ-118-сонли қарорига асосан тумандаги ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ишларини амалга ошириш учун қуйидаги лотларда танлов эълон қилади:
1-лот34 та ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш.Объектнинг лойиҳа-смета хужжатларига асосан қиймати — 1 697 615 минг сўм.
2-лот15 та ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш.Объектнинг лойиҳа-смета хужжатларига асосан қиймати — 1 836 901 минг сўм.
3-лот21 та ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш.Объектнинг лойиҳа-смета хужжатларига асосан қиймати — 1 505 785 минг сўм.
4-лот30 та ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш.Объектнинг лойиҳа-смета хужжатларига асосан қиймати — 1 965 088 минг сўм.
Маълумот ўрнида, ПҚ-118-сонли қарорга асосан лойиҳаларни амалга оширишда модернизация қилиш ва таъмирлаш харажатлари учун талаб этиладиган инвестиция маблағлари хусусий шериклар ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилади ҳамда хусусий шерикларнинг улуши камида 50 фоиз ва объектларни эксплуатация қилиш муддати 10 йилни ташкил этади.
Тендер ташкилотчиси: Наманган тумани ҳокимлиги
Мурожаат учун:+998943949858




