Ҳоким ва ёшлар учрашуви: ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайди
Наманган туманининг 1-сектор ҳудудидаги “Урганжи” маҳалласида жойлашган 20-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви”ўтказилди.
Унда туман ҳокими Садриддин Мўминов маҳалла ёшлари билан самимий мулоқоти ўтказди.
Мулоқот давомида ёшлар ер ажратиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, кредит, таълим, бандлик каби масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.
Мурожаатларнинг баъзилари ўрнида ҳал этилган бўлса, айрим мурожаатларга тушунтириш берилди. Қолган мурожаатлар тез фурсатларда ижобий ҳал этилиши учун мутасаддиларга йўналтирилди.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




