“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги ёшлар сайли бошланди

Наманган туманида старт олган «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остидаги ёшлар сайли гала-концертга уланиб, минглаб томошабинларга шодлик бағишламоқда.

Эстарадамизнинг ёрқин юлдузи Гуласал Абдуллаевa ва туман маданият марказининг бир гуруҳ хушовоз хонандалари ижросидаги дил тортар қўшиқлар барчани рақсга чорлади.

Бир сўз билан айтганда, ёшлар фестивали турли хил кўнгилочар дастурлари билан барча иштирокчиларга бир олам завқ бағишлади.