Янгиликлар
"Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!"
Наманган туманида “Биз бир бўлсак – ягона, халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” шиори остида «Маънавият марафони» доирасида тадбирлар ташкил этилди.
Мазкур марафон доирасида "Онамдайин меҳрибон Ватан", "Ватаним байроғини баланд кўтараман", “Китоб – билим булоғи”, “Инсон қадри”, “Саломлашиш одоби” мавзуларда кўргазмали танловлар, китоб ярмаркалари, бадиий-адабий кечалар ҳамда концерт дастурлари ўтказилди.
Расмий муносабат.
Ижтимоий тармоқларда Наманган тумани Қурама маҳалласида Яшил макон лойиҳаси доирасида ўтказилган дарахт экиш акциясида олинган сурат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Ахсикентда биринчи очиқ осмон остидаги музей қазиб битирилди
▫️Давлатимиз раҳбарининг Наманганга ташрифи чоғида Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент археологик ёдгорлигида ҳам бўлиб, уни ўрганиш, жозибадорлигини ошириш ва сайёҳлар оқимини кўпайтириш орқали Фарғона водийсида ички туризмни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш топшириғини берган эди.
Наманган тумани мактабгача ва мактаб таълимига қарашли 21- сонли ДМТТда 2023 йил 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим Вазирлигининг 2021 йил 12 июлдаги Мактабгача таълим тизимида узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини янада ривожлантириш тўғрисидаги 128- сонли буйруғи асосида навбатдаги ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда мактабгача ва мактаб таълими бўлим мудири Олимжон Хўжаев, мактабгача таълим бўлими шўъба раҳбари Абдуназар Юсупов, соғлом овқатлантириш бўлими бошлиғи Гуллола Мўминова ва Наманган туманидаги барча ДМТТлар методистлари иштирок этишди.
Семинар тренингда барча иштирокчилар фаол иштирок этиб керакли билимларга ва янгиликларга эга бўлдилар, семинар якунида тарбияланувчиларнинг чиқиши хаммага хуш кайфият улашди.
Наманган туманида ички ишлар ҳодимлари куни муносиб нишонланди
Наманган туманидаги “БЕК” тантаналар мажмуасида "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтди.









