Наманган туманида ички ишлар ҳодимлари куни муносиб нишонланди

Наманган  туманидаги “БЕК” тантаналар мажмуасида "Ўзбекистон  Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан  байрам тантанаси бўлиб ўтди.

Шодиёнада туман ҳокимининг ўринбосари Омонжон Саидазимов сўзга чиқиб, соҳа фидойиларини самимий табриклади. Бир гуруҳ илғорларга туман ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.

Тадбирда туман ИИБ бошлиғи ҳамда тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, сектор раҳбарлари самимий тилаклар билдиришди.

Байрам тадбирида ички ишлар тизимида меҳнат қилаётган шаҳсий таркиб, уларнинг ота-оналари, меҳнат фаҳрийлари, хизмат вақтида вафот этган ҳодимларнинг оила аъзолари ҳам таклиф қилиниб, эҳтиром кўрсатилди.