"Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!"
Наманган туманида “Биз бир бўлсак – ягона, халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” шиори остида «Маънавият марафони» доирасида тадбирлар ташкил этилди.
Мазкур марафон доирасида "Онамдайин меҳрибон Ватан", "Ватаним байроғини баланд кўтараман", “Китоб – билим булоғи”, “Инсон қадри”, “Саломлашиш одоби” мавзуларда кўргазмали танловлар, китоб ярмаркалари, бадиий-адабий кечалар ҳамда концерт дастурлари ўтказилди.
Хусусан, тумандаги 28-мактабгача таълим ташкилотида старт олган мазкур марафон туман марказидаги 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида давом этди. У ерда "Миллий қадриятлар" лойиҳаси ҳамда "Ватан тараққиётига менинг ҳиссам" республика танловининг туман босқичи кўтаринки руҳда ўтказилди. Кейинги манзил туман маданият маркази бўлди. Марказда ўтказилган “Китоб – билим булоғи” кўргазмаси ҳамда “Инсон қадри” концерт дастури марафонга ўзгача файз бағишлади.
Бир сўз билан айтганда марафон кун давомида давом этиб, унда китобхонлик тадбирлари, бадиий кечалар ва турли лойиҳалар ташкил этилиб, бунга туман аҳолиси ва ёшлар томонидан юқори муносабат билдирилди.




