Расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқларда Наманган тумани Қурама маҳалласида Яшил макон лойиҳаси доирасида ўтказилган дарахт экиш акциясида олинган сурат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ушбу сурат ҳақиқатдан ҳам туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан олинган бўлиб, тармоқларда айланиш жараёнида илдиз қисмида салафан пакет билан экилди дея талқин қилинмоқда.

Расмий билдириш сиз суратда кўрган салафан пакет дейилгани ҳақиқатга тўғри келмайди. Дарахтнинг илдиз қисмида намлик сақлаб турилиши учун ОҚ МАТО (марли) билан ўралган, бу дарахт кўкариши учун салбий таъсир кўрсатмайди. Суратнинг асл (файл) ҳолати илова қилинади.

Шу ўринда тармоқ фойдаланувчилари ва админларидан тарқатилаётган маълумотларни текшириб кўришларини, бунинг учун туман ҳокимлиги ахборот хизмати очиқлигини билдирамиз!