Наманган тумани мактабгача ва мактаб таълимига қарашли 21- сонли ДМТТда 2023 йил 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим Вазирлигининг 2021 йил 12 июлдаги Мактабгача таълим тизимида узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини янада ривожлантириш тўғрисидаги 128- сонли буйруғи асосида навбатдаги ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда мактабгача ва мактаб таълими бўлим мудири Олимжон Хўжаев, мактабгача таълим бўлими шўъба раҳбари Абдуназар Юсупов, соғлом овқатлантириш бўлими бошлиғи Гуллола Мўминова ва Наманган туманидаги барча ДМТТлар методистлари иштирок этишди.
Семинар тренингда барча иштирокчилар фаол иштирок этиб керакли билимларга ва янгиликларга эга бўлдилар, семинар якунида тарбияланувчиларнинг чиқиши хаммага хуш кайфият улашди.




