Янгиликлар
Ёшлар билан учрашув: муаммо ва ечим
Бугун навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” Наманган тумани 1-сектор ҳудудидаги 5-сонли мактаб биносида ўтказилди.
Унда тумани ҳокими Садритдин Мўминовнинг "Ўлмас" маҳалласи ёшлари билан самимий мулоқоти ўтказилди.
Наманган туманида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармалари ҳамкорлигида семинар ташкил этилди.
Туман хокимлиги фаоллар залида ўтказилган тадбирда туман хокими бошчилигида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари ижтимоий ходимлар ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари қатнашдилар.
Ҳар бир кун - бу имконият, ҳар бир кун - бу ҳаракат демак...
Наманган тумани ҳокими Садриддин Мўминов ҳамда қишлоқ хўжалиги мутасаддилари иштирокида тумандаги барча ММТПларда қишлоқ хўжалигида кечиктириб бўлмайдиган масалалар юзасидан худудларда йиғилиш ўтказилди.
Ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда
Бугун туман ҳокими Садриддин Мўминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ билан, туман худудидаги йўл бўйидаги уйлар атрофларини ободонлаштириш, бегона ўтлардан тозалаш, дарахтларни оқлаш ҳамда коммунал соҳага оид кўплаб масалалар юзасидан жойларда бўлиб, ишлар қай даража ташкилланганлиги кўздан кечирилди аниқланган масалалр юзасидан муҳокама қилиниб келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
#Online
Сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтмоқда
Бугун давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги ўқувда Наманган туман ҳокимлиги аппарати ходимлари иштирок этмоқда.
Сиёсий-маърифий соатда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтди.









