Ёшлар билан учрашув: муаммо ва ечим
Бугун навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” Наманган тумани 1-сектор ҳудудидаги 5-сонли мактаб биносида ўтказилди.
Унда тумани ҳокими Садритдин Мўминовнинг "Ўлмас" маҳалласи ёшлари билан самимий мулоқоти ўтказилди.
Мулоқот давомида ёшлар ер ажратиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, кредит, таълим, бандлик каби масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.
Мурожаатларнинг баъзилари ўрнида ҳал этилган бўлса, айрим мурожаатларга тушунтириш берилди. Қолган мурожаатлар тез фурсатларда ижобий ҳал этилиши учун мутасаддиларига йўналтирилди.




