Янгиликлар
Наманган тумани ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масала кўрилди.
Сессия ишида туманнинг 2024 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш ҳамда маҳаллий бюджетнинг 2023 йил соҳалар кесимида ҳаражатларга ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда туман молия ва иқтисодиёт бўлими бошлиғи Абдушариф Собиржановнинг маърузаси тингланди.
#online
Махаллада аҳоли мурожаатларига ечим изланди
Бугун эрта тонгдан Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари билан Чағир МФЙ фуқаролари томонидан қилинган мурожаатни жойида бориб ўрганилди.
Мурожаатларни ўрганиш давомида фуқаролар томонидан кўчани шағаллаштириш ва электр билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тинглаб мутасадди ташкилот раҳбарларига мурожаатни ижобий ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi
#online
Наманган туманидаги Урганжи ҳамда Шўрқишлоқ МФЙлардан фуқоролари томонидан қилинган мурожаатни жойида бориб ўрганилди.
Мурожаатларни туман ҳокими Садритдин Мўминов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган туманидаги ҳалқ қабулхонаси мудири Отабек Ходжиметов ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари билан ўрганиш давомида фуқаролар томонидан кўчани шағаллаштириш, ичимлик сув тортиш ва электр билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тинглаб мутасадди ташкилот раҳбарларига мурожаатни ижобий ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.
"ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ"
Наманган туманида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди
Бўлиб ўтган учрашувда туман сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, нуронийлар, ёшлар етакчилари ва туманнинг барча ҳудудларидан келган фаол ёшлар иштирок этди.
Унда сўз олган туман ҳокими Садритдин Мўминов — ҳар бирингиз жонажон Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламиз. Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлаймиз — дея барча ёшларни табриклади.
Шунингдек муҳтарам Президентимиз томонларидан ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб, юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урилмасин, аввало, ёшларга, уларнинг куч-ғайратига, азму шижоатига суянишни таъкидлаб ўтди.
Жараён давомида “Беш ташаббус олимпиадаси” ҳамда Жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпионатларида ғалаба қозонган ёшлар тақдирланиб, эсдалик совғалари топширилди.
Наманган туманида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди
Кексаларнинг ҳаётий тажрибаси, пурмаъно ўгитлари ёшлар учун ибрат мактабидир. Нуронийларни улуғлаш, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш азалий қадриятларимиздан. Эътиборлиси, бу анъана бугунги кун ҳаётида ҳам ўз ифодасини топмоқда.









