Наманган туманида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди
Кексаларнинг ҳаётий тажрибаси, пурмаъно ўгитлари ёшлар учун ибрат мактабидир. Нуронийларни улуғлаш, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш азалий қадриятларимиздан. Эътиборлиси, бу анъана бугунги кун ҳаётида ҳам ўз ифодасини топмоқда.
Бугун Наманган туманида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда туман ҳокимининг ўринбосари Омонжон Саидазимов, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси А. Рахимов ва бошқалар ўз сўзларида дориломон кунлар шукуҳи, нуронийларни улуғлаш, ёшлар камолига қаратилаётган эътибор хусусида сўз юритдилар.
Узоқ йиллар турли соҳаларда самарали фаолият юритган меҳнат фахрийлари ҳаёт йўллари ва тажрибалари билан ўртоқлашишди. Уларга эҳтиром рамзи сифатида ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди. Ёш истеъдодлар ижросидаги куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




