#сайёр_қабул

Навбатдаги фуқаролар қабули “Тепақўрғон” маҳалласида ўтказилди

Бугун Наманган тумани ҳокими 1-сектор ҳудуди бўлган “Тепақўрғон” маҳалласида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Унда ўттиздан зиёд фуқароларимиз туман раҳбарига ўз мурожаатлари билан юзланишди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан у

Обод хонадон, обод кўча ва обод маҳалла. Яшнаобод маҳалласида олиб борилаётган ишлар

Наманган туманидаги “Яшнаобод” маҳалласида "Обод хонадон"," Обод кўча", "Обод маҳалла" мезонлари асосида ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Бириктирилган масъуллар томонидан бириктирилган кўча ва хонадонларда тозалаш, ободонлаштириш, қурилиш, оқлаш, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

#Онлайн

Бугун Наманган туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда қишлоқ хўжалиги мутасаддилари, ММТП раислари, ва ҳудудидаги фермер хўжалик раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда асосий масалалар парваришланаётган ғалла майдонларини суғориш, маҳаллий ўғитлаш, ариқларни бетонлаш ободонлаштириш ва бошқа агротехник тадбирлар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари таъмирланиши бўйича ҳозирги кунда бажарилиши лозим бўлган долзарб масалалари юзасидан тегишли тартибда топшириқлар берилди.

"Тилда, фикрда, ишда бирлик!" шиори остида ўқув амалий семинари ўтказилди.

Жори йилнинг 30 январь куни Наманган туманидаги 19-сонли ДИУМда «Тилда, фикрда, ишда бирлик» шиори остида Жадид боболаримизнинг мустақиллик ва маърифатпарварлик йўлидаги буюк жасоратларига бағишланган туман семинари бўлиб ўтади.

Мазкур семинарга сектор раҳбарлари, мактаб директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари таклиф этилди.

#online

НАМАНГАН ТУМАНИДАГИ ЯШНАОБОД МАҲАЛЛАДА ИШЛАР ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Наманган туманидаги “Яшнаобод” маҳалласида "Обод хонадон"," Обод кўча", "Обод маҳалла" мезонлари асосида ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.