Янгиликлар
#Семинар
Бугун Наманган туманида “Маҳаллалардаги ободонлаштириш ишлари, аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш ҳамда 2024 йил пахта ҳосили учун чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш” мавзусида ташкил этилган вилоят кўргазмали семинарининг якуний йиғилиши Наманган тумани ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтди.
Ҳашар — элга ярашар
Бугун вилоятимиз бўйлаб ҳашар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Наманган туманида ҳам эрта тонгдан ҳашар ишлари уюшқоқликда бошлаб юборилди.
#online
Республика ишчи гуруҳининг Наманган туманидаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди
Республика ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда Наманган тумани сектор раҳбарлари иштирокида маҳаллий тадбиркорлари билан мулоқот ўтказилди.
Дастлаб, ишчи гуруҳ Наманган туманидаги тадбиркорларининг йирик лойиҳалари тақдимоти ва уларни амалга ошириш йўлида учраётган муаммоли масалалари билан танишди.
Сўнгра Наманган туманидаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестицияларни кенг жалб қилиш, лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни муҳокама қилишга бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Наманган туманидаги барча МТТларнинг ҳамшираларига 15-сонли ДМТТда "Ақлвой-ошпаз" рецептлар китоби асосида тузилган қиш мавсуми учун мўлжалланган ягона мавсумий таомноманинг ойлик ҳисоби ҳамда баҳор мавсуми учун мўлжалланган таомноманинг амалга тадбиқ этиш чоралари мавзусида ўқув-амалий семинари ташкил этилди.
туман СЭО ва НМ ходимлари иштирок этиб хамшираларга юқумли касалликларни олдини олиш бўйича гапириб ўтдилар









