Янгиликлар
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш.Тешаев томонидан Наманган вилояти туманларида ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Вилоят Кенгаши раиси ва Наманган тумани ҳокими билан биргаликда Наманган туманидаги бухгалтерия маркази фоалияти яқиндан билан танишдилар.
#Дастур_ижроси
Чекка ҳудуддаги обод маҳалла-Яшнаобод кун сайин яшнаяпти
Кейинги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари замирида инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг оғирини енгил қилиш, турмуш шароитларини яхшилашдек эзгу мақсад ётади. Айниқса, чекка-чекка маҳаллаларнинг обод масканларга айланаётганлиги, ҳудудларда табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви таъминоти яхшиланиб, йўллар таъмирланаётганлиги юртдошларимизни қувонтирмоқда.
#online
ОЛАХАМАК МАХАЛЛАСИДА ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов “Олахамак” МФЙда жойлашган Наманган касб-ҳунарга ўқитиш марказида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
#online
Наманган туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида миграция масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Йиғилишда Наманган туман ҳокими ўринбосарлари тегишли ташкилот раҳбарлари ва маҳалладаги йеттилик иштирок этишди.








