Янгиликлар
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тўлаш қандай амалга оширилади?
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:
а) вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
б) санаторий-курортлардадаволанганда;
Анорнинг асосий зарар кунандалар иҳамд ауларга қарши курашиш тадбирлари
Анор мевалари аҳоли томонидан суйиб истеъмол қилинади, ички ва ташқи бозорларда унга бўлган эҳтиёж ўсиб бормоқда. Кейинги йилларда Хитой, Япония, Жанубий Корея ва бир қатор Европа давлатларида юртимизда етиштирилаётган анор меваларига бўлган талаб ошиб бормоқда.Шу сабабли республикамизда анор етиштиришга катта аҳамият берилиб, экин майдонлари кенгайтирилмоқда. Анор меваларида соғлиқ учун фойдали витамин ва минераллар мавжуд. Истеъмол қилинганда инсонлар қонидаги гемоглобинни оширади, қон босимини туширади, қандли диабет касаллигига чалинган беморлар учун фойдали бўлган саноқли ширинликлардан бири саналади, шунингдек, анор шарбати иштаҳа очувчи, пешоб ҳайдовчи, оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши самарали восита ҳисобланади.Республикамиз шароитида анорга зараркунандалардан оддий ўргимчаккана, анор шираси, комсток қурти, анор мевахўри, жиддий зарар етказади. Оддий ўргимчаккана. Зарарлаган барглар дастлаб сарғаяди, кейин эса қўнғир тусга киради, дарахт кучли зарарланганда ҳосили майда, сифатсиз ва кам бўлади, ҳосилдорлик 25-30% гача камайиши мумкин. Каналар ёзнинг иккинчи ярмида жуда авж олиб кетиб, боғларга катта зарар етказади. Бундай дарахтлар кейинги йили кам ҳосил беради ва совуққа чидамсиз бўлиб қолади. Анор мевахўри. Унинг тухумдан чиққан қуртчалари анор меваларининг қобиғи, йўлдоши, эти ва данак мағзи билан озиқланади. Қуртлар озиқланаётганида меваларни ўз ахлати билан ифлослайди ва бундай мевалар чирийди. Қурт тушган меваларнинг ичи қурумсимон қора замбуруғлар билан қопланади ва улар истеъмолга ярамайдиган бўлиб қолади. Бу қурт баъзи боғларда анор ҳосилининг 20-70% ни нобуд қилади. Мавсум давомида ўртача шароитларида 5-6 та гача авлод бериб ривожланади. Анор мевасини импорт қилаётган давлатлар (Хитой, Корея ва бошқалар) анор меваларининг анор мевахўри ва бошқа зараркунандалардан тоза ҳамда сифатли бўлишига юқори даражада талаб қўймоқдалар. Анор шираси анор дарахтининг барглари, ўсаётган шохлари, гул баргчалари ва ёш мева тугунчаларига тўда-тўда бўлиб жойлашади. Ширалар барг ва шохлардаги ширани сўриши натижасида дарахтларнинг ўсиши секинлашади. Шира тушган шохларнинг учлари ва барглари кўпинча буришиб-бужмайиб қолади. Ширанинг танасидан чиққан ширин суюқлиқда барг, тугунча ва меваларни ифлослайдиган қурумсимон қора замбуруғлар пайдо бўлади. Комсток қурти. Бу ҳашарот энг хавфли ҳаммахўр зараркунандалардан бири бўлиб, Ўзбекистонда ички карантин зараркунандалар жумласига киради ва 300 хил ўсимликларни зарарлайди. Мевалидарахтлардан, айниқса, анор, беҳи, олма, нок, шафтоли, шунингдек, тут дарахтларигакучлидаражадазараркелтиради. Кўплабсабзавот-полизэкинларинизарарлаш билан бирқатордабуҳашароттўдаларинибегонаўтлардаҳамучратишмумкин. Комсток қуртианордарахтинингилдизбўғзиваунингёнидагибарчановдалари, бутоқлари, пўстлоқёриқлари, барглари, гулларивамеваларидатўда-тўдабўлибжойлашади. Бу зараркунандамевакосачасиваёрилганмеваларда, айниқса, кўпбўлиб, кучлизарарлайди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш мақсадида жойларда ташкил этилаётган оммавий сайёр қабулларнинг навбатдагиси Наманган туманининг "Миришкор" маҳалласи ҳудудида бўлиб ўтди.
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган қабулларда фуқаролар ўзларини ўйлантираётган муаммо ва масалалар бўйича мурожаат қилдилар. Хусусан, шу куни вилоят суди раиси Алишер Усманов ҳамда вилоят маъмурий суди раиси Зарипахон Қурбонова аҳоли вакилларининг суд-ҳуқуқ йўналишига доир 17 та мурожаатларини ўргандилар. Уларнинг 8 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, қолганларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Картошка куяси – ҳосил кушандаси
Унга қарши курашишни асло кечиктириб бўлмайди Картошкадан юқори ва сифатли ҳосил олишнинг асосий чораларидан бири уни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишдир. Картошканинг энг хавфли зараркунандаси – картошка куяси ҳисобланади. У картошкадан ташқари помидор, бақлажон, ёввойи итузум, тамаки ва бошқа итузумдошлар оиласига кирувчи ўсимликларни ҳам зарарлайди. Картошка куясининг ватани Жанубий ва Марказий Америка ҳисобланиб, юртимизда биринчи марта 2009 йилда Хоразм вилояти Шовот туманида аниқланган. Ҳозирда бу зараркунанда республикамизнинг барча ҳудудларига тарқалиб, картошкачиликка катта хавф туғдирмоқда. Зараркунанда 22-26 даража ҳароратда ва 70-80 фоиз нисбий намликда яхши ривожланади. Етук қуртлик ёки ғумбаклик ҳолида қишлайди. Зараркунанда капалаклари бир-икки дона уруғни картошка баргларига, очилиб қолган туганакларига, агар тупроқ билан картошка кўмилган бўлса, тупроққа ҳам қўяди. Тухумдан чиққан қуртлар картошка баргининг, туганакнинг ичига кириб олиб озиқланади. Улар битта картошкада 15 тагача бўлади. Айниқса, эртаки картошка ўрнига такрорий картошка экилса, ўсимлик кучли зарарланиши мумкин. Картошка куяси ҳосилни омборхоналарда сақлаш жараёнида ҳам тўхтовсиз ривожланиб, тухум қўяди. Шу боис бундай омборхоналар унинг асосий тарқалиш ўчоқларидан бири ҳисобланади. Омборхонада сақланаётган картошка 25-80, баъзан 100 фоизгача зарарланиши кузатилган. Бунда куянинг урғочи капалаги жуфтлашиб, урчигач, бир кундан сўнг дастлабки тухумларини қўйишни бошлайди. Капалак ҳаёти давомида 150-200 донагача тухум қўяди. Капалаклар кундузи баргнинг орқа томонига жойлашиб, тинч ҳолатда бўлади. Кечки пайт, ғира-шира қоронғи тушиши билан 2-3 соат ва эрта саҳарда, тонг отишига яқин 1-2 соат давомида жуда фаоллашиб, учади, шу пайтларда тухумларини қўяди. Капалаклар тухумларни картошка поясининг ўсув нуқтасига, янги чиққан баргларга, илдиз бўғзига, кесаклар ва туганаклар кўзчаларига биттадан, баъзан иккитадан ҳам қўяди. Қуртлар тухумдан 5 кунда чиқади. Қиш мавсумида уларнинг чиқиши бир мунча чўзилади. Тухум ичида етилганлари, тухум қобиғини кемириб, ташқарига чиқади ва шу жойдаги усимликларни кемириб зарарлайди.
#қишлоқ_хўжалиги
Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларни вақтида ўтказиш мўл ҳосил гарови
Бугун туман ҳокими Садритдин Мўминов, тумандаги ММТП раислари ҳамда фермер хўжалик раҳбарлари иштирокида худудларда йиғилиш ўтказилди.








