Янгиликлар
ҒАЛЛА УРУҒИНИ ТЕЗРОҚ ЕРГА ҚАДАБ, 2025 ЙИЛДА ҒАЛЛАДАН ЯНАДА МЎЛ ҲОСИЛ ОЛАЙЛИК Наманган тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсати аъзоларининг ғаллачилик фермерлари ва кластерларига МУРОЖААТИ
Ҳурматли деҳқон ва фермерлар, аграр соҳа фидоийлари!Дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги юзага келиши мумкин бўлган шароитда қишлоқ хўжалигидаги мавжуд ресурслар ва имкониятлардан унумли фойдаланиш, озиқ-овқат экинларини икки баробарга кўпайтириш, юқори ҳосил олиш, аграр соҳада янги иш ўринларини яратиш муҳим вазифалардан бири эканлигини барчамиз ҳис этиб турибмиз.Шундай мураккаб паллада биз деҳқону фермерлар ҳамда кластер корхоналари томонидан ҳар қачонгидан кўра кўпроқ масъулият билан тер тўкиб ишлашни давр тақозо этмоқда.Ҳурматли фермер ва деҳқонлар! Азалдан халқимиз нонни энг улуғ неъмат билиб қадрлайди. Янги Ўзбекистонимизнинг бу йилги улкан ғалла хирмони омилкор деҳқон ва фермерлар, сувчилар, агроном ва механизаторлар, ғаллачилик кластерлари раҳбарлари, соҳанинг фидоий олиму тажрибали мутахассисларининг заҳматли меҳнатлари эвазига яратилди.Бу эса мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишлар, ғаллачиликни ривожлантириш борасидаги иқтисодий туб ислоҳотларнинг амалий натижасидир.2020 йилдан давлат буюртмаси асосида бошоқли дон етиштириш амалиёти бекор қилиниб, соҳада босқичма-босқич бозор тамойиллари жорий этилди. Фермер хўжаликларига ғалла етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредит маблағларидан эркин фойдаланиш ҳамда хизмат кўрсатувчи ва ресурс етказиб берувчиларни ихтиёрий танлаш ҳуқуқининг берилиши, шунингдек, донни харид қилиш ҳамда сотишда биржа механизмининг жорий этилиши юқори манфаатдорликни таъминламоқда.Давлат ресурси ва биржа савдоларида сотиш учун ғалла топшириш кўпроқ манфаат келтираётганини биз фермерлар ҳис этмоқдамиз.Шунингдек, сув тежовчи технологиялар жорий қилиш учун субсидия ажратилиши натижасида ёмғирлатиб суғориш тизимлари ўрнатилган ғалла майдонлари йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Бундан ташқари, ўтган йили ғаллани эрта экиб, тезроқ униб чиққани ва соҳа олимларининг илмий тавсиялари ҳамда ғалла экиш ва етиштиришнинг ҳар бир босқичида ўтказилган ўқув-амалий семинарлар, шунингдек, бободеҳқонлар таъбири билан айтганда, “Эрта эккан – эрта ўради” деб бежиз айтмаганлигининг исботи тасдиқланди, бу йил ҳар йилгидан мўл ҳосил етиштириш имконини берди. Ҳиммати баланд миришкор фермерлар!Ўзбекистоннинг табиий иқлим шароити деҳқончилик, жумладан кузги буғдой етиштириш учун жуда қулай ҳисобланади. 2025 йилда ҳар бир гектар ғалладан 90-100 центнердан ҳосил олиш учун биз деҳқон ва фермерлар бугундан ишни бошлашимиз зарур бўлмоқда.Бунинг учун қуйидаги тадбирларни ўз муддатларида масъулият билан ёндошиб амалга оширайлик!биринчидан, кузги буғдой экиш олдидан экиладиган майдонни сифатли тайёрланг, бунинг учун дала майдонини бегона ўт қолдиқларидан тўлиқ тозаланг;иккинчидан, ер майдонига нам бериб, тобига келган майдонни камида 30-35-см чуқурликда ҳайдаб, текислагичлар билан сифатли қилиб текисланг, кесакли майдонларда кесакларни майдаланг, дала атрофи ва четларини яхшилаб юмшатинг, ерга-ер қўшиб, тўлиқ контур ва тўлиқ гектарни таъминланг;Майдон кесакли қилиб тайёрланса уруғлар бир текис жойлашмайди, ернинг юзасида қолган ҳамда кўмилмаган уруғлар нобуд бўлади. Натижада, кўчат сийраклашиши юзага келади ва ҳосилдорликнинг пасайишига сабаб бўлади.учинчидан, шўр ювиладиган майдонларни шўрини ювишни ва ер етилиши билан сифатли қилиб бошоқли дон экишга тайёрланг;тўртинчидан, механизаторларга шарт-шароит яратинг, тунги ер ҳайдашни йўлга қўйинг;бешинчидан, буғдойдан юқори ҳосил олиш учун тупроқ иқлимга мос, серҳосил навларни танлашда адашманг ва бунга жиддий эътибор қаратинг;олтинчидан буғдойни асосан махсус дон экиш сеялкаларида гектарига 200 кг дан кам бўлмаган меъёрда экилишини таъминланг;еттинчидан, буғдойни экишдан аввал ўсимлик илдиз тизими яхши ривожланиши ва чуқур кетиши учун ҳар бир гектарга камида 200 кг дан фосфорли ва 100 кг дан калийли ўғит сепинг ва ғалладан баракали ҳосил олишга эришинг;
#қишлоқ_хўжалиги
Сифатли дефолиация – мўл ҳосил гарови
Бугун Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов, сектор раҳбарлари ва тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари билан2024 ҳосили учун экилган 5342 гектар ғўза майдонида дефолация тадбирларини кечиктирмаслик учун ОВҲ пуркагичларини яна бир кўриб чиқиш, дала майдонларини танлаш талаб этиладиган дефолацияларни олиб келиши, дефолация тадбирларини сифатли ўтказиш бўйича тавсия ва топшириқлар берилди.
AHOLINI RO‘YXATGA OLISH TARIXIGA NAZAR
Odamlar hisobini yuritish amaliyoti ilk bor miloddan avvalgi 3-ming yillikdan boshlangan. Bu jarayon dastlab Osiyo va Afrika davlatlari, Misr, Mesopotamiya, Hindiston, Xitoy va Yaponiyani qamrab olgan. Bu islohotdan ko‘zlangan maqsad soliq to‘lovchilar va askarlikka yaroqli aholi sonini aniqlash bo‘lgan. Ilk o‘rta asrlarda mazkur tartibot birmuncha takomillashgan. Aholini hisobga olish elementlari xo‘jaliklarning yozma kitoblar, kadastrlardagi tavsiflari bilan uyg‘unlashgan. Ularda odamlar yoki oilalar emas, balki uy-joy kabi soliqqa tortish birliklari birinchi o‘ringa qo‘yilgan. Finlyandiyada XVI asrning o‘zidanoq aholi soni ro‘yxatini olib borishni boshlashgan.
#Online
Қўйчиликка ихтисослашган қишлоқда чорвачилик комплекси барпо этилади
Бугун Наманган туман ҳокими Садритдин Мўминов Тепақўрғон қишлоғида бўлди.
"Тепақўрғон" МФЙ ҳудудида чорвачилик маркази ташкил этилади ҳамда ҳудуднинг драйвери қилиб қўйчиликни ривожлантириш мақсад қилинган.
Шу ерда маҳалла фаоллари ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. Мулоқотда аҳолини доимий иш билан таъминланиши бўйича ташкил этиладиган марказ лойиҳаси муҳокама қилиниб, таклиф ва мулоҳазалар эшитилди. Туман ҳокими амалий ишларга тезроқ киришиш, чорвачилик комплекси қурилишини тезлатиш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.
#online
Қурилиш жараёнлари кўздан кечирилди
Бугун Наманган туманм ҳокими Садритдин Мўминов тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарли билан биргаликда тумандаги 16-17 мактабларда очиқ бюджет лойиҳаси орқали амалга оширилаётган футбол стадиони қурилиш ишларини кўздан кечирилди.









