#Online

Қўйчиликка ихтисослашган қишлоқда чорвачилик комплекси барпо этилади

Бугун Наманган туман ҳокими Садритдин Мўминов Тепақўрғон қишлоғида бўлди.

"Тепақўрғон"  МФЙ ҳудудида чорвачилик маркази ташкил этилади ҳамда ҳудуднинг драйвери қилиб қўйчиликни ривожлантириш мақсад қилинган.

Шу ерда маҳалла фаоллари ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. Мулоқотда аҳолини доимий иш билан таъминланиши бўйича ташкил этиладиган марказ лойиҳаси муҳокама қилиниб, таклиф ва мулоҳазалар эшитилди. Туман ҳокими амалий ишларга тезроқ киришиш, чорвачилик комплекси қурилишини тезлатиш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.