#Дастур_ижроси
Чекка ҳудуддаги обод маҳалла-Яшнаобод кун сайин яшнаяпти
Кейинги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари замирида инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг оғирини енгил қилиш, турмуш шароитларини яхшилашдек эзгу мақсад ётади. Айниқса, чекка-чекка маҳаллаларнинг обод масканларга айланаётганлиги, ҳудудларда табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви таъминоти яхшиланиб, йўллар таъмирланаётганлиги юртдошларимизни қувонтирмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган туманидаги ўрганишлари давомида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури доирасида “Яшнаобод” маҳалласида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Мазкур маҳаллада 7 та кўча мавжуд бўлиб, лойиҳа асосида жами 9 км. масофадаги ички йўлларни асфальтлаш, 2 км. пиёдалар йўлаги ташкил этиш, электр таъминотини яхшилаш учун 78 та янги бетон таянч устунлари ўрнатиш, 5 км. узунликда замонавий СИП кабель тармоғи тортиш ва бошқа ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Бугун маҳалла еттилиги учун янги бино ҳам фойдаланишга топширилди.
Вилоят ҳокими тақдимот маросимида сўзга чиқиб, ҳудудлар ривожи учун бу каби дастурлар изчил давом эттирилишини таъкидлади.
Миграциядан қайтганлар ва уларнинг омла аъзолари билан суҳбатлашилиб, муаммолари ўрганилди. 5 нафар уй бекасига субсидия асосида тикув машиналари берилди.
Шу ерда вилохят ҳокими фуқаролар мурожаатларини ҳам тинглаб, муаммоларини ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
Шундан сўнг аҳоли томорқаларидан фойдаланишнинг ҳолати ўрганилди.




