Ҳашар — элга ярашар

Бугун вилоятимиз бўйлаб ҳашар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Наманган туманида ҳам эрта тонгдан ҳашар ишлари уюшқоқликда бошлаб юборилди.

"Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки" шиори остида ташкил этилаётган мазкур ҳайрли ишлар вилоят, туманлар марказларидан тортиб, энг чекка маҳаллаларгача юксак уюшқоқлик ва кўтаринкилик билан давом этяпти. 

Ҳашар давомида ташкилотчилар, нуронийлар ва маҳалла ёшлари томонидан қабристон ва зиёратгоҳларда ободонлаштириш, ҳудудни чиқиндилар, шох-шаббалардан тозалаш ишлар амалга оширилиб, ички кўчалар, сув йўллари тартибга келтирилмоқда.

Хашар ишлари давом этмоқда...