#online

Республика ишчи гуруҳининг Наманган туманидаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди

Республика ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда Наманган тумани сектор раҳбарлари иштирокида маҳаллий тадбиркорлари билан мулоқот ўтказилди.

Дастлаб, ишчи гуруҳ Наманган туманидаги тадбиркорларининг йирик лойиҳалари тақдимоти ва уларни амалга ошириш йўлида учраётган муаммоли масалалари билан танишди.

Сўнгра Наманган туманидаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестицияларни кенг жалб қилиш, лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни муҳокама қилишга бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот жараёнида 70 га яқин тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалалар, таклиф ва ташаббусларни ўз вақтида ҳал қилиш бўйича масъул мутасаддиларга топшириқ берилди.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари якунларига кўра, тижорат банклари ва сектор раҳбарларига давлатимиз ҳукумати томонидан белгиланган вазифаларни сифатли бажариш бўйича қўшимча топшириқлар белгилаб берилди.