#Семинар

Бугун Наманган туманида “Маҳаллалардаги ободонлаштириш ишлари, аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш ҳамда 2024 йил пахта ҳосили учун чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш” мавзусида ташкил этилган вилоят кўргазмали семинарининг якуний йиғилиши Наманган тумани ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтди.

Дастлаб 8 март-халқаро хотин- қизлар байрами арафасида Президент Фармонига асосан «Шуҳрат» медали билан тақдирланган Исраилова Буайшахон Абдурасуловна - Учқўрғон туманидаги «Uchkurgan Textile» масъулияти чекланган жамиятининг «John Deere» пахта терим комбайни механизаторига Давлат мукофоти тантанали равишда топширилди.

Шундан сўнг,  кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимовнинг ҳисоботи тингланди.

Танқидий-таҳлилий рухда ўтган йиғилишда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов баҳорги экиш ишларини тезлатиш, ерга ер қўшиш, ҳосилдорликни ошириш учун маҳаллий ўғит жамғаришни кўпайтириш, хуллас, қишлоқ хўжалиги ходимлари олдида турган бугунги долзарб юмушларга батафсил тўхталди.

Йиғилишда 2024 йил ҳосили учун белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш, ерга чигит қадаш ишларини тез ва сифатли амалга ошириш, дала четларига тут, узум, терак кўчатлари, полиз экинларини жойлаштириш, томорқалардан самарали фойдаланиш, бунда ҳар бир хонадонда қўшимча даромад манбаалари,  хусусан,чорвачилик, паррандачилик ва бошқа тармоқларни ривожлантириш каби устувор вазифалар белгилаб берилди.