#сайёр_қабул
Навбатдаги фуқаролар қабули “Тепақўрғон” маҳалласида ўтказилди
Бугун Наманган тумани ҳокими 1-сектор ҳудуди бўлган “Тепақўрғон” маҳалласида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Унда ўттиздан зиёд фуқароларимиз туман раҳбарига ўз мурожаатлари билан юзланишди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан у
й-жой, тадбиркорлик, моддий ёрдам, ер муносабатлари, кредит, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди.
Қабулда иштирок этган тегишли ташкилот ва муассасалар вакилларига мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан топшириқ берилди.




