"Тилда, фикрда, ишда бирлик!" шиори остида ўқув амалий семинари ўтказилди.
Жори йилнинг 30 январь куни Наманган туманидаги 19-сонли ДИУМда «Тилда, фикрда, ишда бирлик» шиори остида Жадид боболаримизнинг мустақиллик ва маърифатпарварлик йўлидаги буюк жасоратларига бағишланган туман семинари бўлиб ўтади.
Мазкур семинарга сектор раҳбарлари, мактаб директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари таклиф этилди.
Семинарда иштирокларга маърифатпарвар жадидларимиз, жумладан: Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Усмон Носир, Ибрат, Мунавварқори, Чўлпон ва бошқа жадидлармизнинг ҳаёт йўллари ҳақида маълумотлар берилди.
Семинар давомида директорлар ва уларнинг ўринбосарлари ўртасида жадид боболаримизга оид 10 та саволлардан иборат бўлган «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди ва беллашувда дўстлик ғалаба қозонди.
Семинар якунида иштирокчилар тумандаги Ҳилват Мозорига зиёратгоҳига ташрифлари амалга оширилди.




