Наманган тумани ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масала кўрилди.
Сессия ишида туманнинг 2024 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш ҳамда маҳаллий бюджетнинг 2023 йил соҳалар кесимида ҳаражатларга ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда туман молия ва иқтисодиёт бўлими бошлиғи Абдушариф Собиржановнинг маърузаси тингланди.
Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ўз ишини якунлади.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




