"ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ"

Наманган туманида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди

Бўлиб ўтган учрашувда туман сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, нуронийлар, ёшлар етакчилари ва туманнинг барча ҳудудларидан келган фаол ёшлар иштирок этди.

Унда сўз олган туман ҳокими Садритдин Мўминов — ҳар бирингиз жонажон Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламиз. Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлаймиз — дея барча ёшларни табриклади.

Шунингдек муҳтарам Президентимиз томонларидан ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб, юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урилмасин, аввало, ёшларга, уларнинг куч-ғайратига, азму шижоатига суянишни таъкидлаб ўтди.

Жараён давомида “Беш ташаббус олимпиадаси” ҳамда Жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпионатларида ғалаба қозонган ёшлар тақдирланиб, эсдалик совғалари топширилди.