Наманган туманида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармалари ҳамкорлигида семинар ташкил этилди.
Туман хокимлиги фаоллар залида ўтказилган тадбирда туман хокими бошчилигида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари ижтимоий ходимлар ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари қатнашдилар.
Семинар давомида мутахассислар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 596-сонли Қарори (https://lex.uz/pdfs/6663873) мазмун-моҳияти, киритилган ўзгартиришлар ҳақида, ариза ҳамда далолатнома намуналари ва бошқа муҳим маълумотлар берилди.




