Ҳар бир кун - бу имконият, ҳар бир кун - бу ҳаракат демак...

Наманган тумани ҳокими Садриддин Мўминов ҳамда қишлоқ хўжалиги мутасаддилари иштирокида тумандаги барча ММТПларда қишлоқ хўжалигида кечиктириб бўлмайдиган масалалар юзасидан худудларда йиғилиш ўтказилди.

Ушбу йиғилишда шудгорлаш, дала майдонларини ғозапоядан тозалаш, ободонлаштириш, техникалар таъмирини якунлаб, шай ҳолатга келтириш, сув танқислигининг олдини олиш учун ички ариқларни бетонлаш, шудгорлашни охирига етказиш бўйича қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари раҳбарларига кўрсатмалар берилиб, кечиктириб бўлмас ишлар давом эттирилиши бўйича топшириқлар берилди.