Yozgi ta’til – mehnatga birinchi qadam!

“Mehnatga birinchi qadam” volontyorlik dasturi Namangan  tumani Qorako'l MFY yoshlarni kasb-hunarga yo‘naltirish va ularning bo‘sh vaqtini mazmunli o‘tkazishga xizmat qilmoqda.

Dastur doirasida o‘nlab yoshlarimiz mohir hunarmandlar bilan yuzma-yuz muloqotda bo‘lib, o‘z ko‘zlari bilan ish jarayonini kuzatdi va bevosita ustozlardan kasb sir-asrorlarini o‘rganishga kirishdi.10 nafar yosh Xunarmadchilik bilan shug‘ullanishni boshladi.Ustoz-shogird an’anasi asosida yoshlar mehnat maydoniga ilk qadamlarini qo‘ymoqda. Bu tashabbus ularning kelajakdagi kasbiy yo‘lini tanlashda mustahkam asos bo‘lib xizmat qiladi.

#ЖАРАЁН

Қарор ижроси амалда

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 24 декабрдаги ПҚ-454-сонли қарорига асосан Наманган тумани Бешкапа МФЙ худудида жойлашган 27-сонли мактабгача таълимни қурилиш ишлари бажарилмоқда.

#online

«Ташаббусли бюджет» давлат дастури билан маҳалла кўчалари равон бўлмоқда

Айни дамда «Ташаббусли бюджет» давлат дастури орқали овоз бериш йўли билан ўз маҳалласи йўллари равон бўлиши учун имкониятни қўлга киритган Наманган туманининг бир қатор маҳаллалари ички кўчаларига асфальт ётқизилмоқда.

#online

Наманган туманида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов 21мактабда навбатдаги фуқаролар қабулини ўтди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой, тадбиркорлик, моддий ёрдам, ер муносабатлари, кредит, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди.

Наманган туманидаги умумтаълим мактабларида «Долзарб 90 кун» тадбирлари давом этмоқда

Айни кунларда ўқувчи-ёшларнинг ёзги таътил даврини мароқли ўтказишларини таъминлаш, улар учун таълим муассасаларида фан, тил, мусиқа ва тасвирий санъат тўгараклари, бадиий ва ижодий кечалар, театр ва кино томошалари ҳамда турли мусобақалар ташкил этиш бўйича «Долзарб 90 кун» лойиҳаси амалга оширилмоқда.