Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов тумандаги кўзи ожизлар жамияти аъзолари билан учрашди

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимиз ҳудудларида имконияти чекланган инсонларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва саломатлигини тиклашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Шуни эътиборга олган ҳолда, Наманган туманида ҳам бу тоифадаги инсонларга кўмак бериш бўйича тизимли ишлар бошланди.

Бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари иштирок этиб мазкур тоифадаги инсонлар билан яқиндан суҳбат қилинди, мавжуд муаммо ва таклифлари тингланди. Хусусан, соғлиқни тиклаш, уй-жой олиш, уй-жойини таъмирлаш, кредит олиш ва моддий ёрдам каби масалалар бўйича мурожаатлар ўрганилди. Бу бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.