Янгиликлар
⚡️ТАЙИНЛОВ
Наманган тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари тайинланди
Наманган тумани ҳокимининг 2023 йил 03 майдаги 113-6-82-Q/23-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 21, 25-моддаларига кўра, Обидов Абдужаббор Абдугафурович Наманган тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
#сайёр_қабул
Навбатдаги фуқаролар қабули “Анжирзор” маҳалласида ўтказилди
Бугун Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган туманидаги халқ қабулхонаси мудири О. Ходжиметов билан биргаликда 1-сектор ҳудуди бўлган “Анжирзор” маҳалласида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги ўқувда Наманган туман ҳокимлиги аппарати ходимлари иштирок этди.
Бугунги ўқувда иштирокчиларга муҳим ва долзарб мавзулар ҳақида маълумот берилди.
#сайёр_қабул
Навбатдаги фуқаролар қабули “Оқ булоқ” маҳалласида ўтказилди
Бугун Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов 1-сектор ҳудуди бўлган “Оқ булоқ” маҳалласида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой, тадбиркорлик, моддий ёрдам, ер муносабатлари, кредит, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди.
#ҚИШЛОҚХЎЖАЛИГИ
Ғўза парвариши: агротехник тадбирлар ўз вақтида бажарилиши лозим
Наманган тумани Навбаҳор ММТП ҳудудудаги " Навбаҳор улуғ ният" фермер ҳўжалигида ғўзага биринчи комрлекс ишлов бериш култивация қилиш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Ушбу семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов, туман ҳокими Садритдин Мўминов, сектор раҳбарлари, Ўсимликлар карантини агентлиги ўринбосари Алижон Жўраев, ММТП раислари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.









