#сайёр_қабул

Навбатдаги фуқаролар қабули “Оқ булоқ” маҳалласида ўтказилди

Бугун Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов 1-сектор ҳудуди бўлган “Оқ булоқ” маҳалласида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой, тадбиркорлик, моддий ёрдам, ер муносабатлари, кредит, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди.

Қабулда иштирок этган тегишли ташкилот ва муассасалар вакилларига мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан топшириқ берилди.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi