⚡️ТАЙИНЛОВ

Наманган тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари тайинланди

Наманган тумани ҳокимининг 2023 йил 03 майдаги 113-6-82-Q/23-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 21, 25-моддаларига кўра, Обидов Абдужаббор Абдугафурович Наманган тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Обидов Абдужаббор Абдугафурович 1967 йил 12 майда  Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий, 1993 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган.

Обидов Абдужаббор Абдугафурович 2020 йилдан ҳозирга қадар Наманган тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди.