Айни кунларда юртимизда Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами тантаналари зўр шодиёналик билан нишонланмоқда. Фуқароларимизнинг юзларида шукроналик ҳисси балқ этиб турибди. Албатта, шу кунларга етгунга қадар юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида мардонавор хизмат қилиб, ўз жонини ҳам аямаган мард, жасур ўғлонланларимизни ҳар қанча улуғласак, номларини юксакларга кўтарсак шунча оз.

Наманган туманида ҳам ана шундай жонкуяр зобитларимиздан Камолиддин Тошпўлатов, Шермуҳаммад Сиддиқовларни чинакам мустақиллик ҳимоячиси десак бўлади. Ушбу кун тумандаги 24-умумтаълим мактабида уларнинг юксак хотирасига бағишлаб "Хотира бурчаги"нинг очилиш маросими ўтказилди. Унда шарқий таркиб округ қўшинлари қўмондони ўринбосари, подполковник Шуҳрат Абдуллаев, туман ҳокими Садритдин Мўминов, Камолиддин Тошпўлатовнинг оила-аъзолари, Тепа Қиёт маҳалласи фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар мард ўғлонларимизнинг мустақиллик учун кўрсатган фидокорона меҳнатларини барча дилдан ҳис этишлигини, уларнинг ёрқин хотираси абадий бўлишини билдирдилар. Шундан сўнг хотира бурчагида Камолиддин Тошпўлатовнинг бюстени тантанали равишда очилди ва тадбир қанашчилари унинг пойига гулчанбарлар қўйдилар.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.