15 - октябрь "Қишлоқ аёллари куни "
Наманган туманида 15-октябрь "Қишлоқ аёллари куни " байрами Наманган тумани Кўл бўйи МФЙ ҳудудидаги "Кумуш тола ёғдуси" ф/ҳ да теримчи паҳтакор аёлларимиз билан кенг нишонланди.
Тадбирда туман хокими С.Мўминов иштирок этиб, паҳта теримида фаол иштирок этаётган ҳотин-қизларимизга ўз табрикларини йўллаб, уларга эсталик совғаларини бердилар.
Аёл қалби эътибордан, меҳр-муҳаббатдан яшнайди. Қишлоқ аёли... У мушфиқ, меҳрибон, меҳнаткаш ҳар қандай соҳада уддабурон ва ташаббускор. Меҳнаткаш аёлларимизни қанча улуғласак шунча камдир.Қишлоқ аёли Меҳнат ва муҳаббат тимсоли. Унинг эрта тонг билан бошланган ҳаётида меҳр, муҳаббат, ҳонадонида файз ва барака бор. Наманган туманида ҳар бир дала майдонларида бундай тадбирлар давом этмоқда.