#online

Наманган тумани  Ҳалқ қабулҳонаси биносида аҳоли вакиллари билан сайёр қабул ўтказилди.

Мулоқот давомида  уй-жой таъмири, моддий ёрдам, даволаниш, сиҳатгоҳга йўлланма олиш, коммунал соҳалар бўйича масалалар  ўртага ташланди. Келиб тушган мурожаатлар ечими қабул иштирокчиларига тушунтирилиб, ҳар бир масалани ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Аҳоли мурожаатларига ўз вақтида жавоб бериш ва муаммоларни амалий ҳал қилиш борасидаги ишлар давом эттирилади.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi