#online
Наманган туманида ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланди.
Бугун Наманган туманидаги "Сарбон" тантаналар мажмуасида "1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни" га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда тумандаги таълим муассасалари мутасаддилари, энг илғор ўқитувчилар, тизимда самарали меҳнат қилаётган фахрий устоз ва мураббийлар иштирок этди.
Тантанали маросимда туман ҳокими Садритдин Мўминов барча устоз ва мураббийларни байрам билан самимий муборакбод этиб, байрам табригини йўллади.
Тантанали маросимда бир гуруҳ фидойи устоз ва мураббийларга туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва совғалари топширилди.
Байрам тадбирида концерт дастури ташкил этилиб, санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар, саҳналаштирилган чиқишлар устозларга ажойиб байрам кайфияти улашди.