#online

“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминовнинг навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашувини ўтказилди.

Учрашувга ташриф буюрган ёшларнинг мурожаатлари билан биргаликда таклиф ва ташаббуслари тингланиб, ижобий ечим учун ижрога қаратилди. Унда ўқув курси харажатларини қоплашга, фарзандини даволатишга ёрдам, контракт тўлови масаласида, иш масаласи, тадбиркорликка кўмаклашиш масалаларида мурожаатлар кўриб чиқилди.

Билдирилган мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилиб, муддат талаб қилган мурожаатлар ечими юзасидан зарур чоралар белгиланди ва тегишлилиги бўйича масъулларга топшириқлар берилди.