Комсток қурти - хавфли карантин зараркунанда!!!

омсток қурти қишлоқ хўжалиги экинларининг ўта хавфли зараркунандаси бўлиб, 300 хил ўсимликни зарарлайди. Мевали дарахтлардан анор, хурмо, беҳи, олма, нок, шафтоли, шунингдек тутларга қаттиқ зарар келтиради. Улар дарахт танаси, шохлари ва баргларида катта-катта колония бўлиб жойлашади ва дарахт ширасини сўриб олиб, унинг дармонини қуритади ва ўсишини заифлаштиради. Кучли зарарланган дарахтларда шишлар пайдо бўлиб, ёш новдалар қурийди ва барглари тўкилади.

Ҳосилдаги махсулот сифати пасайиб, ҳосилдорлиги камаяди. Комсток қурти тут дарахтига катта зарар келтиради. Зарарланган тут барглари сарғаяди ва хазонга айланиб тўкилади. Комсток қуртининг чиқиндиси билан ифлосланган тут барглари ипак қурти учун зарарли ҳисобланади. Анор мевасининг косачаси комсток қурти ва унинг тухумини яхши ривожланишида қўл келади ва ҳосилдорликка зиён етказади. Наманган вилояти Ўсимликлар карантин ва химояси бошкармаси Наманган туман инеспектори: И.Нарзуллаев