Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида вилоятимиз хусусан туманимизда ҳам кўтаринки кайфиятда хашар ўтказилмоқда.
Жумладан, барча корхона, ташкилот, муассасалар, 53 та маҳалла фуқаролар йиғинларида, аҳоли хонадонлари, кўп қаватли турар-жой бинолари атрофлари, кўча бўйлари, ариқ-зовирлар тозаланди. Дарахтлар оқланди. Байрамга байрамона кайфият улашиш мақсадида туманимиз фуқаролари ҳашарда уюшқоқлик билан иштирок этдилар.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.




