"“Do‘stlik” савдо маркази янги филиали – Наманганликлар учун янги имкониятлар"

Муддатли тўлов бўйича етакчи бўлган «Do‘stlik» савдо маркази Наманган тумани марказидаги  савдо уйида янги филиалини очди.

Энди сиз ушбу савдо марказида маиший техникалар, барча турдаги мебеллар, спорт анжомлари, уй-рўзғор буюмлари, болалар учун совғалар, парфюмерия маҳсулотлари каби 5000 хилдан ортиқ маҳсулотларни фақат паспорт асосида бюджет ходимлари ҳамда нафақа олувчиларга (ҳеч қандай банклар аралашувисиз) муддатли тўлов, пул ўтказмалари ҳамда нақд пулга харид қилишингиз мумкин.

Шартномани расмийлаштириш учун атиги 15 дақиқа кифоя, маҳсулотларни етказиш ва ўрнатиш савдо маркази томонидан бепул амалга оширилиши, доимий ўтказиладиган чегирма ва акциялар мижозлар учун ажойиб имконият ҳисобланади.

“Do‘stlik” савдо маркази янги филиалининг очилиши 15 нафардан ортиқ йигит-қизларни иш билан таъминланилишига сабаб бўлди.