Ижтимоий ва маънавий муҳитни соғломлаштириш тадбирлари давом эттирилмоқда
Ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли радикал диний оқимларнинг таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида Наманган туманидаги 22-сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида Чорбоғ, Катта Тошбулоқ МФЙ фуқаролари иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат билан" рукни остида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Учрашув жараёнида иштирокчилар билан "Ижтимоий тармоқлардан мақсадли фойдаланиш аҳамияти", "Диний мутаассибликка берилмаслик", "Миссионерлик нима?", терроризм ва экстремизмнинг аянчли оқибатлари, бугунги кунда дин ниқоби остида амалга оширилаётган хунрезликларнинг моҳияти каби мавзулар ҳақида батафсил тушунча берилди.
Тадбирда иштирокчилар томонидан берилган саволлар юзасидан жавоблар ва лозим бўлган тавсиялар берилди.




