Наманган туман прокурори Х.Ш.Шухратжоновнинг

МУРОЖААТНОМАСИ

 

Азиз  юртдошлар,  туманимиз меҳмонлари!

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари ва бевосита раҳбарлигида барча соҳаларда мисли кўрилмаган ислоҳотлар  амалга  оширилмоқда.

Мамлакатимизда юз бераётган шиддатли ўзгаришларга, аҳолининг турмуш даражаси кескин ўсиб бораётганига ҳар биримиз  бирдек  гувоҳ  ҳам  бўлмоқдамиз.

Президентимиз ана шу янгиланиш, ўзгаришлар самарадор бўлишининг кафолати сифатида мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, бунинг учун жиноятчиликка қарши курашиш тизимини тубдан яхшилашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири даражасига кўтардилар.

Зеро, бу ислоҳотларнинг самараси барча соҳаларда қонун талабларига сўзсиз риоя этишга,жиноятчилик каби иллатнинг   олдини   олишга   бевосита   боғлиқдир.

Азиз Наманган туман аҳли!

Ўзбек ватандошимизми, чет эллик тадбиркор, сармоядор бўладими, барча - барча, Ўзбекистонимизда тинч ва осуда, муносиб  ҳаёт шароитлари билан таьминланган, унинг ҳаёти ҳар қандай жиноий тажовуз ва таҳдидлардан кафолатли ҳимояланган бўлиши шарт.

Қонун устуворлигини таъминламасдан, бу вазифага эришиб бўлмайди.

“Янги Ўзбекистон”да ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш ана шундай умуммиллий долзарб вазифага айлантирилди.

Наманган туманидаги криминоген вазият бизнес муҳитига катта таьсир кўрсатади, унинг ўзига хос, алоҳида ёндашув талаб этадиган хусусиятлари бор.

Туманимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг янги механизмлари жорий этилаяпти.

Бу ишларимиз кундалик ҳаётда ҳам кўринаяпти, жиноятлар учун жазо муқаррарлигини таьминлаш вазифаси қанчалик муҳим бўлса, уларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларини бартараф қилиш ҳам бирдек муҳимдир.

Шу боис, туманнинг ҳар бир кўчасида, маҳалласида, бозорида, истироҳат боғида, жамоат жойида хавфсиз муҳитни яратиш чоралари кўрилаяпти.

Қадрли юртдошлар !

Биз жиноятчиликни жиловлашдек катта мақсадларниўз олдимизга қўйганмиз.

Президентимизнинг 2025 йил 3-январдаги маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада оширишга қаратилган 1 - сонли қарорлари асосида жиноятларнинг сабабларини “маҳаллабай” ва “соҳабай”муҳокама қилиш тартиби, маҳаллаларни криминоген даражасида тоифалаш тизими, “маҳалла еттилиги” институти,“ижтимоий профилактика” тамойили асосида ҳуқуқбузарликларнингсамарали профилактикасиниамалга ошириш орқали аҳолида хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида қатор чора -тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қарорга мувофиқ ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликнинг эрта олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича янги механизмжорий этилди, менинг раҳбарлигимда туман прокуратурасида идоралараромувофиқлаштирувчи штаб фаолияти йўлга қўйилди.

Қарор ижроси доирасида тумандаги жами 53тамаҳалланинг криминоген вазияти оғир 6 тасигамасъул раҳбарлар номма - ном бириктирилган.

Барча туман ва маҳаллаларнингчоракликманзилли чора - тадбирлар“йўл хариталари” ишлаб чиқилди.

“Йўл хариталари” ижроси юзасидан йил бошидан маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойларга 215та, кўп қаватли уйларнинг ҳовлисига 3600 градус айланувчи9та, маҳаллаларнинг асосий кириш - чиқиш жойларига 74та, бозор ва савдо марказларига юзни ва автомобиль рақамини таниб олувчи3та, жами бўлиб 286га яқинкамералар, кўп қаватли уйларнинг эшикларига 37дан ортиқ домофонлар, уйларнинг кириш йўлакларига 22дан ортиқташвиш тугмалари ўрнатилди, 68та савдо муассасалари ва қарийб 385та хонадонлар тезкор қўриқловгаолинди.

Маҳаллаларда фуқароларни огоҳликка чақирувчи “Ҳудуд камера назоратида!”, “Объект қўриқловда!” ҳамда “Хонадон қўриқловда!” каби жами410 га яқин стикерларжойлаштирилди, маҳаллаларда 37та “намунавий хавфсиз кўча” ҳамда 83та “намунавий хавфсиз йўлак” ташкил этилди, ички йўллар ва кўчалар 226та ёритиш воситалари билан таъминланди.

Албатта бу натижа беряпти.

Мисол учун, йил бошидан бери туманда ўрнатилган камералар ёрдамида қочувда юрган 3 нафар, жазодан бўйин товлаб келган пробация ҳисобидаги 1 нафаржиноятчилар ҳамда олиб қочилган 2 татранспорт воситалариушланди. Шунингдек, бедарак йўқолган 2нафаршахслар топилиб, 6 та жиноятлар “иссиқ изи”дан фош этилди.

Амалга оширилган чора - тадбирлар натижасида “қизил” тоифада бўлган 6 тамаҳаллаларнинг 6 тасида криминоген вазият сақланмоқда.

Давлат раҳбарининг Қарорига асосан ҳудудларда криминоген вазият ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича кунликсўров ва ўрганишларни йўлга қўйдик.

Бунда, криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг жиноят ўчоқларижойида ўрганилмоқда, мисол учун, туманмаҳаллаларида содир этилган 59 та олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сабаблари таҳлил қилиниб, тегишли прокурор таъсир чоралари қўлланилди.

Эътибор беришингизни истардим. Бу ишлар бир кунлик ёки бир марталик ҳисобот учун қилинаётган ишлар эмас.

Ҳудудларда содир этилган жиноятлар хусусиятини инобатга олган ҳолда, 3 - чорак учун йўл хариталарниҳам ишлаб чиқилиб, ижроси таъминланмоқда.

Туманда жиноятчиликни олдини олиш, коррупциявий ҳолатларни бартараф этиш бўйича кучайтирилган иш тартибини  жорий  этдик.

Бу борада вилоят прокурори фармойиши қабул қилиб, барча тезкор ходимлар53  та  маҳаллаларга  номма ном  бириктирилди.

Ҳар бир соҳага доир тарғибот ишлари бўйича услубий қўлланмалар  ишлаб  чиқилиб,  тарқатилди.

Эндиликда, бириктирилган ходимларимиз жиноят - ларнингомил ва сабабларини ўрганишдан ташқари ўша ҳудудда  амалий  тадбирларни  ҳам  ўтказади.

Биз эндиликда муаммонинг туб негизигача етиб бориб, “маҳалла  прокурори”  деган  ёндашув  билан ишлаймиз.

Энди эътиборингизни ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича дастлабки бажарилган ишлар ва  таҳлилларнинг натижаларигақаратсам.

Биринчи, жиноятчиликкақарши курашиш фаолияти самарадорлигини оширишда соҳавий назорат кучайтирилди.

Жорий йилнинг 6 ойида 47 та ўрганишлар ўтказилиб, 515 нафаршахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Бу ишлар мунтазам давом этади.

Иккинчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳам, аҳоли ҳам кўпроқ эътибор бериши лозим  бўлган ҳамкорлик кучайтирилиши керак бўлган бир нечта жиноий омилларга диққат қаратмоқчиман.

Шиддат билан ривожланаётган юртимизда инсонлар кўпроқ пул топиш билан бирга, ноқонуний бойлик орттиришнинг янги йўлларини ҳам ўйлаб  топмоқдалар.

Кейинги вақтларда фирибгарлик ва ўғрилик жинояти ошаётгани  ҳам  бунга  яққол  мисол  бўлади.

Фирибгарлик ва ўғрилик жиноятлари аксарият ҳолларда ахборот технологиялари ва интернет ижтимоий тармоқлари орқали  содир  этилаётганлиги  ташвишли  ҳолдир.

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари илгари дуч келмаган кибер макондаги жиноятларсалмоғи ортиши анчагина ташкилий чоралар кўришни тақозо этди.

Маълумот учун, тумандаги жиноятларнинг 50,2 фоизиниахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларниташкил этмоқда. Мисол учун, жорий йилнинг ўтган даврида биргина пластик карталардан пул маблағларини ечиб олиш ҳолатлари юзасидан 117 тажиноят иши қўзғатилди.

Кибер маконда содир этилган жиноятларнинг 51 таси ёки 43,6 фоизи фирибгарлик ҳамда 62 таси ёки 53,0 фоизи ўғриликни ташкил қилган.

Сўнгги йилларда бу тоифадаги жиноятлар, бир неча бараварга кўпайди.

Илгари бундай жиноятларга қарши ишлайдиган тизим бўлмаган.Шу сабабли, аҳолимиздан фирибгарлик қурбони бўлмаслик учун, интернет ижтимоий тармоқлари орқали келаётган турли хил фэйк хабарлардан эҳтиёт бўлишларини ҳамда банк карталари ва ҳисоб рақамлари тўғрисидаги   маълумотларни   сир   сақлашни  сўраб   қоламиз.

Азиз тумандошлар!

Шу ўринда, криминоген вазиятга таъсир кўрсатувчи жиноятларнинг айрим турлари борасида ҳам гапирмоқчиман.

Айтиш керакки, йилнинг дастлабки 6 ойи якунига кўра, ёшлар (25-12), ишсизлар (4-2), маст ҳолда ( 4-1), муқаддам судланганлар (5-1) жиноятини камайтиришга эришган бўлсак-да, аёллар(5-6), гуруҳлар (6-8), вояга етмаганлар (5-8) жиноятлари эса бироз ошган.

Хусусан, оила ва турмушда содир этилган ҳуқуқбузар -ликларгаоилавий - маиший муаммоларасосий сабаб бўлганлиги аниқланди.

Шу сабабли нотинч, ажрим ёқасидаги оилаларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш бўйича бошқа идоралар ва кенг жамоатчиликни жалб қилдик.

Натижада, ўтказилган ўрганишларда криминоген вазияти оғир маҳаллаларда 284 таижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизлар аниқланиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича 234 тачоралар кўрилди.

Булардан ташқари, 2.545 нафаришсизлардан 1.588 нафариишга жойлаштирилди, 583 нафарикасбга ўқитилди, 374 нафариэса, касбга йўналтирилди.

Ушбу жараёндан муқаддам судланган ва маъмурий назоратдаги шахслар ҳам четда қолмади.

Уларнинг 3 нафарикасб-ҳунарга ўқитилди, 4 нафаринингбандлиги таъминланди, 6 нафаринингижтимоий муаммолари ҳал этилди.

Ёшлар ўртасидаги жиноятчилик масаласига умуммиллат иши деб ёндашиб, барча биргаликда жон куйдириши керак.

Фақат жиноят учун жазони таъминлаш билан овора бўлиб, жиноятларнинг сабаб ва омилларини кўздан қочирсак оқибати ёмон бўлади.

Шу каби, вояга етмаганлар жиноятигафавқулодда ҳолат сифатида қаралиб, уларга таълим ва тарбияни беришда мажбуриятларини бажармаган ота-она ҳамда яшаш ва ўқиш жойларидаги (маҳалла еттилиги) мутасаддиларининг жавобгарлиги кучайтирилди.

Таълим муассасалари ва жамоат жойларида масъуллар профилактик (давомат, тиғ ва рейд) тадбирларида узоқ муддатга кетган 58нафар болалар, мунтазам дарс қолдирувчи 32нафар, тарбияси оғир 83нафар ўқувчилар аниқланди. Уларнинг 153нафари мактабларга қайтарилди.

Қолаверса, ҳокимлик ва маҳалла фаоллари билан биргаликда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда боқувчисини йўқотган болаларнинг 31та муаммоси ҳал қилинди.

Мактабгача ва мактаб таълим муассасаларининг кириш-чиқиш жойларига хавфсизликни таъминловчи 24 тазамонавий камералар ўрнатилди.

Таҳдидлардан яна биттаси, бу вояга етмаганлар иштирокида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларидир.

Бу йўналиш билан боғлиқ жиноятларнибиз кенгроқ таҳлил  қилдик.

Рақамларга қарасак, оҳирги икки йилда қарийб 40 та ҳолатда (2023 й. 18 та, 2024 й. 16 та,2025 й. 6та)вояга етмаганлар транспорт воситалариниолиб қочиб, йўл - транспорт ҳодисалари содир этилган.

Умуман олганда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ўтган 2024 йилнинг ўзидавояга етмаганларнинг 2 нафари оғир тан  жароҳати  олган.

Шунинг учун биз бу борада кенгқамровли тадбирларни белгилаб олдик.

Ҳурматли ота-оналар !

Юқоридагилардан келиб чиқиб, азиз фарзандларингизни мажруҳ ва ногирон бўлиб қолмасликлари учун аввало уларнинг тарбияси ва таълим олишига алоҳида эътибор қаратишингиздан умидвормиз.

Ҳурматли фуқаролар !

Коррупцияга қарши курашни кучайтириш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Зеро, сир эмас коррупция ҳар бир соҳанинг ривожига тўсиқ  бўлмоқда. 

Шу сабабли, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига барҳам беришйўлида қатъий муросасиз кайфиятни шакллантириш, унга қарши курашишда мен бутун Наманган ахлидан ўз ҳиссангизни қўшишга чақираман.

Барча ташкилотлар бўйича таҳлиллар ўтказилаяпти, мана шу даврда юқори идораларга, ҳукуматга, аҳолига хизмат кўрсатиш, идораларнинг бошқарув тартибини яхшилаш билан боғлиқ 16 та таклифларишлаб чиқилди.

Ҳурматли фуқаролар !

Жуда кўп масалаларда иш услубларимиз ўзгариши зарур, бунинг устида ишлаяпмиз.Президентимиз талаб қилаётган,  жиноятларнинг оқибатлари эмас, уларнинг сабабларини, ҳуқуқбузаликларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартарафқилишни устувор вазифа деб халқ билан биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.

Бунинг учун, ҳар бир маҳалла, хонадонгача тушиб, ҳуқуқбузарлик омилларини аниқлашга эътиборимизни кучайтирамиз, жиноят содир этган ва бунга мойиллиги бор фуқаролар билан учрашувлар ўтказиб, “фуқаробай” иш тизимини жорий қиламиз.

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятга сабаб бўлаётган оилавий, ижтимоий, моддий ва психологик муаммоларни ҳал қилишга, ҳар бир фуқарода “жиноятчиликка қарши иммунитет”ниболаликдан шакллантиришга алоҳида эътибор қаратамиз.

 

Азиз ҳамюртлар!

Жиноятларга қарши курашда прокуратура органлари, кўмак ва ҳамкорликда жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига чек   қўйишга  кафолат  беради.

Шундай экан аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорликка  чақирамиз.

Зеро, содир этилаётган жиноятларни фош этилиши ва олди  олинишида халқимиздан масъулият, ташаббускорлик ҳамда  дахлдорлик  ҳисси  билан  ёндошишни  сўрайман.

Шуни яна бир бор алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, жиноятга қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар таъминланишига   шахсан   кафолат   бераман.

Барчамиз  жиноятдан  ҳоли  янги  Ўзбекистон  учун  бирлашайлик !!!

Эътиборингиз учун раҳмат!