Тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот давом этмоқда!

Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Ш. Имомов Наманган туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда туман ҳокими Садриддин Мўминов ҳам иштирок этди.

Учрашувда тадбиркорларнинг таклиф ва муаммолари ўрганилди, уларнинг фаолиятидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирда иштирок этган тадбиркорлар ўз таклиф ва ташаббусларини билдириш билан бирга, амалда дуч келаётган муаммоларини очиқ баён этишди.

Хусусан:– солиқ ҳисоботларини тақдим этишда учраётган муаммолар,– субсидия ва имтиёзларга оид тушунмовчиликлар,– Қўшилган қиймат солиғи, ер солиғи каби масалалар муҳокама қилинди.

Солиқ бошқармаси раҳбари Ш. Имомов ҳар бир мурожаатни алоҳида эшитиб, аниқ ҳолатлар бўйича масъул ходимларга топшириқлар берди.

Айрим муаммоларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Қолган масалалар юзасидан белгиланган муддатларда амалий чоралар кўрилиши маълум қилинди.

Тадбир доирасида тумандаги «NamMotors» МЧЖ фаолияти ўрганилди. Тадбиркорнинг таклифлари тингланди.

Мақсад – тадбиркорлик фаолиятига қулай шароит яратиш.