#online
Наманган туманида тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар
Наманган тумани ҳокими туманидаги “Кайковус” маҳалласидаги оилавий шифокорлик пункти фаолияти билан яқиндан танишди.
Ушбу тиббиёт муассасасида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, санитария ва гигиена талабларига риоя этиш, аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилишда инновацион ёндашувларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, санитария-эпидемиологик ҳолатни янада яхшилаш, тиббий профилактика ишларини кучайтириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




