#online

Маҳалла обод – юрт обод: Наманган туманида амалий ишлар

Маҳалла - жамиятнинг бош бўғини ҳисобланади ва кейинги йилларда уни ҳар томонлама ривожлантириш учун ҳуқуқий асослар яратилди.

Бугун Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов  туманидаги Олаҳамак  маҳалласида бўлиб, “маҳалла еттилиги” фаолияти ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.Ўрганиш давомида маҳаллалар биносидаги мавжуд шароитлар, ходимлар учун яратилган иш муҳити ҳамда фуқаролар билан ишлаш жараёни кўздан кечирилди.

Фаоллар билан суҳбатда аҳоли бандлигини таъминлаш, миграцияда ноқонуний юрган ва кам даромадли фуқароларни юртга қайтариш чораларини кўриш, уларга муносиб иш ўринлари яратиш, ёшлар билан ишлаш, ижтимоий ҳимоя ва маҳаллий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.