Бодрингда учрайдиган ўргимчаккана зараркунандаси Ўргимчаккана, асосан, баргларнинг орқа томонига жойлашиб олиб, барг ширасини сўриб шикаст етказади. Ўргимчак баргни жуда ингичка кулранг иплари билан ўрайди. Унинг номи ҳам шунга қараб.
Қўйилган, зарарланган баргларнинг устки томонида оч тусли, қаттиқ зарарланган жойларда қўнғир ва қизғиш тусли доғлар пайдо бўлади.Ўргимчаккананинг зарар келтириши унинг бодрингга тушиш муддатига боғлиқ. Қанча эрта тушса, шунча кўп ўсимлик зарарланади. Химоя чоралари ўз вақтида ўтқазилмаса, хосилнинг сезиларли йўқотилиши кузатилади.Ўргимчаккана — Ўргимчаксимонлар синфига мансуб каналар туркумидан бўлиб у хашарот эмас. Танаси овал шаклида, эркагининг буйи 0,2-0,3, урғочисиники 0,4-0,6 мм га боради. Урғочиси ўзининг ривожланишида тухуи, личинка ва етуклик (имаго} даврларини кечиради. Тухуми юмалок, шарсимон, личинкаси имагосидан кичиклиги билан фарқ қилади. Ўргинчаккана март-апрель ойларида 25-30 кунда, май ойида 15-20 кунда, ёзда эса 8-12 кунда ривожланади. Йил мобайнида об- хаво шароитига қараб 14-20 тагача авлод беради. Урғочиси ўсимликда 100-160 тагача тухум қўйиб, 30-40 кун хаёт кечиради, Ўргимчаккана ривожланиши учун ҳарорат +26…+33°С, ҳавонинг нисбий намлиги 55-60% бўлиши оптимал шароит ҳисобланади. Ёзда ҳарорат пасайиб, шабнам тушганида, кушандалари кўп бўлганида уларнинг сони камаяди. Куз якинлашгани сари гузада тук сариқ-қизил рангли урғочи ўргимчаккана пайдо бўлиб, улар диапаузага (қишловга) тайёрланади. Ўргимчаккананинг уруғлангам етук урғочилари сабзавот экилгам далаларда, йул ва арик ёкаларида, хазон остида, ўсимлик қолдикларида, тут дарахти пўстлоғи тагида якка ҳолда ёки гуруҳ бўлиб қишлайди. Ўргимчаккана одатда шамол ёрдамида, ўргимчак иплари воситасида, шунингдек, иш қуроллари ва хоказолар орқали тарқалади. Ўргимчаккана қишловдан жуда барвакт, ўртача ҳаво ҳарорати +7,3°C дан юқори бўлганда чиқа бошлайди. Биринчи авлоди бегона ўтларда, кейинчалик бодрингга ўтиб ривожланади.Агротекник:алмашлаб экиш, қатор орқаларига сифатли ишлов бериш ўсимликларни бардошли, яъни бақувват қилиб ўстириш, бошқа зараркунандалар (шира, колорадо қўнғизи)га қарши ўз вактида кураш олиб бориш, ҳосил йиғиштирилгандан кейин ўсимлик қолдиқларини тўплаб, даладан чиқариб ташлаб, ерни шудгорлаш, қишда яхоб суви бериш.Биологик Олтинкузнинг 3-4 кунлик тухумини зараркунанда сонига қараб 1:10;1:5 нисбатларда чиқариш Кимёвий Омайт 57% эм.к. (1,5 л/га) Ниссоран 10% н.кук. (0/1 кг/га) Флумайт 20% сус.к. (0,2 л/га); Ортус 5% сус.к. (0.75 л/га) Вертимск 1,8% эм.к (0,3-0,4 л/га) лардан бирида қўллаш тавсия этилади.