Тарвуз ва қовунда антракноз касаллиги
Антракноз касаллиги иссиқхона ва дала шароитида учраб, ўсимликнинг барча ер усти аъзоларини зарарлайди. Баргнинг касалланган жойида думалоқ, сарғиш доғлар пайдо бўлиб, бу доғлар кейинчалик тешилиб қолади.Пояда доғлар узунчоқ, қўнғир сарғиш рангда бўлиб, ботиқ хосил қилади. Бу белгилар мевада дастлаб кичик шаклда хосил бўлса, кейинчалик шакли йириклашиб, чуқурлашади. Касалликни Melanconialis тартиби вакили Colletotrichum lagenarium Ellis.et Halsted тури келтириб чиқаради.Касалланган жойда замбуруғ конидияларни хосил қилувчи ложа хосил қилади.
Унда рангсиз, бир хужайрали ўлчами 10-30×3-5 мкм конидия бандларида тухумсимон, цилиндрсимон шаклдаги ўлчами 11-20×3,6-6,5 мкм катталикдаги конидияларни хосил қилади. Замбуруғ баргга устицалар восита-сида кириб келиб, 24º С да нормал ривожланади ва инкубация даври 60-100 % намликда 6 кунни ташкил қилади. Касаллик туфайли баргнинг ассимила-цион юзаси камайиб, хосилдорликни пасайтиради.




